ЭКИНЛАРДАГИ КУТИЛМАГАН МУАММОЛАРНИНГ АСОСИЙ САБАБИ УЛАРНИНГ НОТЎҒРИ ОЗИҚЛАНТИРИЛИШИДИР…

Сабзавот ўсимликларининг биологик хусусияти экинлар ниҳоллик даврида озуқаларнинг 10% миқдорини, гуллаш даврида 20%, мева қилишдан бошлаб 80% тупроқдан ёки баргидан озиқланиш хусусиятига эга .

Озиқлантиришда худди шу хусусиятларни ҳисобга олиниши лозим, яъни ўсимликнинг ниҳоллик ва гуллаш даврида ортиқча озуқалар берилиши ярамайди.

Экинларга бераётган озиқ моддаларни ўзлаштиришига имкон бериш уларни озиқлантиришда муҳим ўрин тутади. Тупроқ таҳлили билан ҳисоблашмай, кетма-кет ўғитлантириш аксарият деҳқонларимизда кўп учрайди.

Шу сабабли, экинларни озиқлантириш орасидаги муддат камида 14-15 кундан кам бўлмаслиги зарур.